Бугун Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтида 21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 33-йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қўчқор Норқобил ва юридик фанлари доктори профессор Миродилжон Баратовлар иштирок этишди. Тадбирни А.K.Нурхoджаев кириш сўзи билан очиб берди ва сўзни Қўчқор Норқобилга берди.
Таниқли ёзувчи Қўчқор Норқобил ўзбек тилининг аҳамияти,тарихи ва долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Бир неча мисоллар билан ўртоқлашди.
Навбатдаги сўзни олган Миродилжон Баратов ўзбек тилига давлат тили берилиши тарихи ҳамда қонунчиликда давлат тилининг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ундан ташқари ўзбек тилининг оғриқли нуқталарига ҳам эътибор қаратишимиз кераклигини яна бир бор таъкидлади.
Тадбир якунида меҳмонларга А.Нурходжаев томонидан ёзилган ,, Қизиқарли геологияʼʼ китоби тақдим этилди. Бугун Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтида 21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 33-йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қўчқор Норқобил ва юридик фанлари номзоди профессор Муродилла Баратовлар иштирок этишди. Тадбирни А.K.Нурхoджаев кириш сўзи билан очиб берди ва сўзни Қўчқор Норқобилга берди. Таниқли ёзувчи Қўчқор Норқобил ўзбек тилининг аҳамияти,тарихи ва долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Бир неча мисоллар билан ўртоқлашди. Навбатдаги сўзни олган Муродилла Баратов ўзбек тилига давлат тили берилиши тарихи ҳамда қонунчиликда давлат тилининг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ундан ташқари ўзбек тилининг оғриқли нуқталарига ҳам эътибор қаратишимиз кераклигини яна бир бор таъкидлади. Тадбир якунида меҳмонларга А.Нурходжаев томонидан ёзилган ,, Қизиқарли геологияʼʼ китоби тақдим этилди.IMG_20221019_111204IMG_20221019_111147